June 10, 2021

Андижонда “Фермерга мадад” акцияси доирасида Фермернинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Балиқчи туман адлия бўлими аралашуви билан “Фермерга мадад” акцияси доирасида туман ҳокимининг қонун ҳужжатларига зид бўлган қарори бекор қилиниб, фермернинг ҳуқуқлари тикланди.

Туман адлия бўлими томонидан туманда фаолият кўрсатиб келаётган “Гўзал павлония” фермер хўжалиги раҳбари Мажидов Абдупаттонинг 2021 йилнинг май ойида Бош вазирнинг тадбикорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонасига йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал қилинди.

“Гўзал павлония” фермер хўжалиги раҳбари Мажидов Абдупаттонинг 2021 йилнинг май ойида Бош вазирнинг тадбикорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонасига йўллаган мурожаати

Мурожаатга кўра, Балиқчи туман ҳокимининг 2019 йил 16 майдаги 2625-қ-сонли қарорига биноан Балиқчи тумани Охунбобоев массиви ҳудудидаги 304-сонли контурдаги жами 4,1 га, шундан 4,0 га экин ери майдонлари павлония дарахтлари экиш ихтисослашувидаги фермер хўжалиги ташкил этиш учун 30 йил муддатга ижарага фойдаланиш ажратиб берилган ҳамда ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш шартномаси тузиш вазифаси ер ресурслари хизмати ва давлат кадастри бўлимига юклатилган. Бироқ, ушбу бўлим масъул ходимлари ўз вазифасини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида ижара шартномаси белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилмаганлиги оқибатида ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

Туман хокимининг 2019 йил 16 майдаги 2625-қ-сонли қарорига биноан ажратиб берилган ер майдонига 2019 йилда “Мухаммадмирзо-2015” фермер хўжалиги томонидан пахта экилган бўлганлиги боис шу йили “Гўзал павлония” фермер хўжалиги раҳбари Мажидов Абдупатто Абдухамидович ўз мақсадлари йўлида ердан фойдалана олмаган.

Туман хокимининг 2019 йил 16 майдаги 2625-қ - сонли қарори

“Гўзал павлония” фермер хўжалигига ажратиб берилган ер майдони ўта қаровсиз, шўр, сув етиб бориши қийин, электр токи ҳамда бошқа инфратузилмалари йўқлиги боис 2020 ва 2021 йилларда ўз ҳисобидан павлония экиш учун бир қатор агротехник тадбирлар амалга оширилган.

Павлония дарахтини экиш технологияси бўйича ер участкаси ҳамда кўчатлар тайёр бўлгандан сўнг 2021 йил март ойида бир қисмига 1 йиллик кўчатлардан 400 та, 2021 йил апрель ойида 1 йиллик кўчатлардан 300 та, 1 майдан ўрганиш кунига қадар 9000 та павлония ниҳоллари экилган. Шунингдек, ҳозирда қўшимча 20 000 та павлония кўчатлари тайёрланмоқда.

04.04.2021 йил кунги Балиқчи туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари Х.Мамасолиев, туман ҚҲБ мутахасисси Ғ.Солиев, фермерлар кенгаши мутахассиси Ж.Абдурайимов ва Ўлмас МФЙ яшовчи фуқаро М.Мирҳакимова томонидан тузилган далолатномада ажратиб берилган ер майдонига 2021 йил 30 май кунига қадар павлония кўчатларини экиш учун муддат берилган.

2021 йил 4 апрель кунги, 26 апрель кунги ҳамда 3 май кунги тузилган бошқа далолатномаларда “Гўзал павлония” фермер хўжалиги ўзига ажратилган ер участкасидан павлония кўчатлари тўлиқ экилмаганлиги ҳамда мақсадсиз фойдаланганлиги акс этган.

Туман хокими томонидан 2021 йил 3 май кунги 209-сон қарори билан 2019 йил 16 май кунги 2625-к-сонли фуқаро А.Мажидовга 30 йил муддатга павлония дарахтлари экиш ва ихтисослаштириш учун жами 4,1 гектар шундан, 4.0 га ер майдонлари ажратиб бериш тўғрисидаги қарори бекор қилинган.

Туман хокимининг 2021 йил 3 май кунги 209-сон қарори қуйидаги қонунчилик хужжатларига зид равишда қабул қилинган:

1. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 
6-11 бандларида  кўрсатилган ҳолларда тугатиш мазкур Кодекснинг 
38-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади деб кўрсатилган, яъни ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда фақат суд тартибида олиб қўйилиши белгиланган. Бу турдаги туман хокими қарор қабул қилишга ваколатсиз;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармонига мувофиқ қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини олиб қўйиш ва бир фермер хўжалигидан бошқасига ўтказиш ваколатлари тегишли Халқ депутатлари Кенгашларига берилган. Бу турдаги туман ҳокими қарор қабул қилишга ваколатсиз;

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2011 йил кунги 146-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги”ги низомга мувофиқ ижарачининг зарарлари, бой берилган фойдалари ҳисобланмаган ва тўлаб бериш чоралари кўрилмаган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, туман ҳокимининг 2021 йил 3 майдаги 209-қ-сонли 2019 йил 16 май кунги 2625-қ-сонли қарорини бекор қилиш хақидаги қарори ваколатсиз орган томонидан қабул қилинган.

Шунга кўра, Балиқчи туман адлия бўлими томонидан туман ҳокими номига 2021 йилнинг 10 май куни туман ҳокимининг 2021 йил 3 майдаги 209-қ-сонли қарорини бекор қилиш қилиш бўйича тақдимнома киритилган.

Ушбу тақдимнома ижросига асосан, Балиқчи туман ҳокимининг 2021 йилнинг 9 июнь кунги 3-1-18-Q/21-сон қарори билан ҳокимининг 2021 йил 3 майдаги 209-қ-сонли қарори бекор қилиниб, “Гўзал павлония” фермер хўжалиги раҳбари Мажидов Абдупаттонинг поймол бўлган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Балиқчи туман ҳокимининг 2021 йилнинг 9 июнь кунги 3-1-18-Q/21-сон қарори

Балиқчи туман адлия бўлими