November 2, 2020

“Коррупция – тараққиётга тахдид”

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Андижон вилоят Қурилиш соҳасида назорат инспексияси биносида инспекция ходимлари ва Андижон вилояти Адлия бошқармаси ходими Д.Абдумаликов иштирокида “Коррупция – тараққиётга тахдид” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Давра тадбирда Д.Абдумаликов Порахўрлик дунёдаги энг вайронкор ва мураккаб муаммолардан бири эканлигини, ҳар йили 1 трлн. АҚШ долларидан кўпроқ пул пора сифатида тақдим этилиб, бутун дунёда бу ҳолат ҳалокатли оқибатларга олиб келинаётганлигини, бу эса ҳаёт сифатининг ёмонлашишига, кам таъминланганлар сонининг кўпайишига ва жамоатчиликнинг ишончини йўқотишга олиб келиши, шунинг учун тизимдаги коррупцион ҳолатлар, уларнинг келиб чиқишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар, назорат инспексияси ходимларининг бу борадаги масъулияти, билим ва тушунчасини бойитиш масалаларида атрофлича фикр алмашилди.

Бунда ташқари семинарда Д.Абдумаликов мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган қонун, фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг, шунингдек, коррупцияга қарши бошқарув тизими ишлаб чиқилганлиги, у коррупция билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этишга қаратилган механизм эканлиги билан аҳамиятли эканлиги тўғрисида тадбир қатнашчиларига маълумот берди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассисдан батафсил жавоблар олди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси,

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими