April 13, 2021

Хонободда тарғибот тадбирлари

Хонобод шаҳар адлия бўлимига адлия вазири томонидан 2020 йил 26 ноябрда тасдиқланган “Аҳолининг турли қатламлари кундалик ҳаётидаги кенг тарқалган муаммоларни, шу жумладан, суд таҳлиллари орқали манзилли тарғибот қилиш дастури” ижро ва назорат учун келиб тушган.

Мазкур дастурнинг III боб, 6-бандида Ёшлар ўртасида коррупция ва унинг турлари, коррупциянинг давлат ва жамият ривожланишига тўсиқ бўлувчи салбий оқибатлари ҳақида, шунингдек, ушбу иллатни йўқотиш ва унга нисбатан ёшларда тоқатсизлик туйғусини шакллантириш бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

Мазкур банд ижроси таъминлаш мақсадида Хонобод шаҳар адлия бўлими ва Қўрғонтепа тумани адлия бўлимлари билан биргаликда худудда жойлашган барча умумтаълим мактаблари масъуллари ва ўқувчи ёшлар, Хонобод шаҳар ва Қўрғонтепа тумани Халқ таълими бўлими вакиллари иштирокида Ёшлар ўртасида коррупция ва унинг турлари, коррупциянинг давлат ва жамият ривожланишига тўсиқ бўлувчи салбий оқибатлари ҳақида, шунингдек, ушбу иллатни йўқотиш ва унга нисбатан ёшларда тоқатсизлик туйғусини шакллантириш бўйича “ZOOM” дастури орқали ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Бундан ташқари, ўтказилган тарғибот тадбирида қонунчиликдаги ўзгаришлар, меҳнат қонунчилиги, Конституция ва бошқа мавзуларда тушунчалар берилди. Шунингдек, якка тартибда ўқитиш жараёнида мактаб томонидан йўл қўйилган камчиликлар мухокама қилинди ва тегишли тавсиялар берилди.

Тадбир давомида Қорасув шаҳар 3 мактаб директорининг ҳуқуқий масаладаги муаммоси Қўрғонтепа тумани адлия бўлими томонидан мурожаат сифатида иш юритувга қабул қилинди.

Шу билан бир қаторда бўлим томонидан умумтаълим мактабларида битирувчи ва 10 синф ўқувчилари иштирокида мавзу юзасидан семинар тадбирлари ўтказилди ҳамда уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, Адлия вазирлиги томонидан ташкил қилинган “ҳуқуқий ахборот” телеграм каналига уланиш ва ундаги маълумотлар билан мунтазам танишиб бориш тавсияси берилди.

Дастур доирасида ва дастурда белгиланган мавзулар юзасидан бошқарма ва вазирликдан юборилган тарғибот материаллари бўлимнинг телеграм ва фейсбук ижтимоий тармоқларига жойланишини таъминланмоқда.