May 16, 2020
Ҳуқуқингизни биласизми ?
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги Қонунига кўра, вояга етмаганлар соғлиқни сақлаш борасида қуйидаги ҳуқуқларга эга :
👉 белгиланадиган тартибда диспансер назоратида бўлиш ҳамда болалар ва ўсмирларнинг даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш;
👉 санитария-гигиена таълими олиш, ўқиш ҳамда ўзларининг физиологик хусусиятлари ва соғлиғига мос шароитларда меҳнат қилиш;
👉 касбга яроқлилигини аниқлаш чоғида бюджет маблағлари ҳисобидан бепул тиббий маслаҳатлар олиш;
👉 соғлиқлари тўғрисида ўзлари учун қулай тарзда зарур ахборот олиш.
14 ёшдан ошган вояга етмаганлар маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш ёки уни рад этиш ҳуқуқига эга.
Андижон вилоят адлия бошқармаси
- Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/adliyaboshqarmasi
- Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/337429253450805/
- Саволларингизни йўллаш учун:Telegram-bot: @murojaatadliyaga_bot