November 23, 2020

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Андижон вилояти вакилигги ва уларнинг туман (шаҳар)лар ходимларини ҳуқуқий билимлари оширилди.

  Андижон вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2020 йил 19 ноябрь куни Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Андижон вилоят вакиллиги биносида вакиллик ва 16 та туман (шаҳар)ларнинг бош мухтасислари ҳамда иш юритувчилари иштирокида диний ташкилотларнинг 2019 йилги фаолияти юзасидан топширилган ҳисоботлар таҳлили ва соҳага оид қонун ҳужжатлари тарғиботи юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда 2019 йилдаги ҳисоботларда йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, келгусида шу каби камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 3 декабрдаги 537-мҳ-сонли “Диний ташкилотлар томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шаклини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи билан тасдиқланган ҳисобот шакли (03.12.2018 й., рўйхат рақами 3095) ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 308-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги низом (01.06.2018 й., рўйхат рақами 3020) талаблари замонавий тарғибот усулларидан фойдаланган ҳолда тушунтирилди. 

Андижон вилоят адлия бошқармаси