May 7, 2020
⚡️ Андижон радиосида Адлия нутқи
Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Андижон вилоят телерадиосида ҳуқуқий тарғиботлар давом этади.
Жорий йил 6 май куни Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи У.Хакимов томонидан “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони мазмум моҳияти ўқиб эшиттирилди.
- Бунда У.Хакимов юридик таълим ва фанни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари;
- Тошкент давлат юридик университети “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассаса этиб белгиланганлиги;
- Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилилиши;
- Юридик кадрларни тайёрлашга буюртма шакллантириш тартиби;
- ТДЮУ магистратурасига кириш тартиблари ўзгарганлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси
Андижон вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
- Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/adliyaboshqarmasi
- Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/337429253450805/
- Саволларингизни йўллаш учун:Telegram-bot: @murojaatadliyaga_bot