June 26, 2020

“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунни биласизми?

Бу сафар қонуннинг асосий тушунчалар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Булар қуйидагилар:

  • маъмурий иш юритиш — маъмурий тартиб-таомил орқали тартибга солинган маъмурий ишни кўриб чиқиш, маъмурий ҳужжатни қабул қилиш, уни маъмурий шикоят бўйича қайта кўриш, шунингдек маъмурий ҳужжатни ижро этиш жараёни;
  • маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) — маъмурий органнинг қонун ҳужжатлари доирасида йўл қўйилган чоралардан бирини қонунийликка ва мақсадга мувофиқликка ўзи баҳо бериши асосида ўз ихтиёрига кўра қўллаш ёки тегишли чорани қўллашдан воз кечиш ҳуқуқи;
  • маъмурий органлар — маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида маъмурий бошқарув ваколати берилган органлар, шу жумладан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек ушбу фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа ташкилотлар ва махсус тузилган комиссиялар;
  • маъмурий тартиб-таомил — маъмурий органларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятини тартибга солувчи процессуал қоидалар;
  • маъмурий ҳаракатлар — маъмурий органнинг жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида амалга оширилган, маъмурий ёки процессуал ҳужжат бўлмаган, юридик аҳамиятга эга ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги);
  • маъмурий ҳужжат — маъмурий органнинг оммавий ҳуқуқий муносабатларни юзага келтиришга, ўзгартиришга ёки тугатишга қаратилган ҳамда айрим жисмоний ёки юридик шахслар учун ёхуд муайян хусусий белгиларига кўра ажратиладиган шахслар гуруҳи учун муайян ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқарувчи таъсир чораси;
  • маъмурий-ҳуқуқий фаолият — айрим жисмоний ёки юридик шахсларга ёхуд муайян хусусий белгиларига кўра ажратиладиган шахслар гуруҳига таъсир кўрсатувчи бошқарув фаолияти;
  • процессуал ҳужжат — маъмурий орган томонидан маъмурий иш юритиш давомида қабул қилинадиган, маъмурий ишни мазмунан ҳал этмайдиган ҳужжат.