!!! Онлайн мурожаат
Савол: Салом биза плита завут қураётган эдик 30 кишилик ишчи урни бор 50% қурдик пул тугап қолди шуни қуриш учун бирор хил кредит олса буладими ? лекин гаровга қуйишга нарса юқ.
Жавоб: Сиз кредит олишингиз мумкин ҳамда Фукаролик кодексининг 267-моддасига кўра, Ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) гаров нарсаси бўлиши мумкин, муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талабномалар, хусусан ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар бундан мустасно.
Сиз ушбу ҳолатда кредит олишингиз мумкин ва ушбу кредит олишга уларнинг розилиги билан учинчи шахсларнинг мол-мулкларини жалб қилишингиз мумкин, бундан ташқари, гаровга Сиз мулкий ҳуқуқларни ҳам қўйишингиз мумкин. Масалан, фермер хўжалиги раҳбари бўлсангиз фермер хўжалигига ажратилган ер майдони бўйича ижара ҳуқуқи ҳам гаровга қўйилиши мумкин.
Андижон вилоят адлия бошқармаси
Андижон вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
- Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/337429253450805/
- Саволларингизни йўллаш учун:Telegram-bot: @murojaatadliyaga_bot