Қонунчиликдаги янгиликлар
Ҳукумат қарори (286-сон, 15.05.2020 й.) билан “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди.
Ҳукуматнинг тегишли қарорига (https://www.lex.uz/docs/4290667) асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимини (“Ягона реестр” АТ) жорий этиш ва ушбу тизим орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар бериш ва тайинлашни тажриба тариқасида 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб Сирдарё вилоятида амалга ошириш белгиланган эди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, Сирдарё вилоятида кам таъминланган оилаларга 2019 йил 1 октябргача тайинланган ижтимоий нафақалар 2020 йил 1 майга қадар Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (https://www.lex.uz/docs/2134701#2134736) белгиланган тартибда, 2020 йил 1 майдан бошлаб эса “Ягона реестр” АТ орқали тўланиши белгиланди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси
- Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/adliyaboshqarmasi
- Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/337429253450805/
- Саволларингизни йўллаш учун:Telegram-bot: @murojaatadliyaga_bot