Андижонда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш масалалари жойларга чиққан ҳолда ўрганилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 8 апрель куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 19-сонли баёнидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида адлия вазири ўринбосари А.Ташқулов раҳбарлигида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жорий йил 24 апрель куни Андижон вилоятида бўлиб туришибди.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан вилоятдаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати, кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва тадбиркорлик фаолияти учун ер участкаларини ажратиш масалалари вилоят ҳудудидаги жойларга чиққан ҳолда ўрганилмоқда.