⚡️ FM 101.6 да Адлия нутқи
Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Андижон вилоят телерадиосида ҳуқуқий тарғиботлар давом этади.
Жорий йил 6 май куни Адлия бошқармаси катта маслаҳатчиси А.Хасанов томонидан “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4700-сон, 01.05.2020 й.) мазмум моҳияти ўқиб эшиттирилди.
Бунда А.Хасанов қарор билан фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости сув захираси мавжуд бўлган ерларни фойдаланишга киритиш ва уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аҳолига имтиёзли шартларда ажратиб бериш тартиби белгиланганлиги;
Ажратилган ер майдонларида сув тежовчи технологиялар қўлланади ва устувор равишда сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва мойли экинлар экилади ва боғ, токзорлар барпо этилиши;
Ердан фойдаланиш давомида белгиланган экин турларини экиб, иш ўринларини яратган, ижара харажатларини ўз вақтида қоплаган тадбиркорларга ердан фойдаланиш муддатини узайтиришда устуворлик ҳуқуқи берилиши ҳақида бир қатор маълумотлар билан ўз фикрларини билдирди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси
Андижон вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
- Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/adliyaboshqarmasi
- Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/337429253450805/
- Саволларингизни йўллаш учун:Telegram-bot: @murojaatadliyaga_bot