Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 19 декабрдаги 11-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Унда фанлар номи, тест топшириқлари сони, баҳолаш мезонлари (ҳар бир тўғри жавобга бериладиган балл) ва максимал балл миқдори келтирилган.
1. Барча тест топширувчилар учун мажбурий фанлар бўйича:
Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 31.5.
Математика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 31.5.
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 31.5.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.
2. Бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан бўйича:
1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан, максимал балл – 93.
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан, максимал балл – 93.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.
Умумий ҳолда, 2020/2021 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 280.5 баллни ташкил этади.
Таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Андижон вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Д.Абдумаликов