June 1, 2020

Адлия вазири ўринбосари Андижондаги сектор раҳбарлари учун ўқув-семинарида.

Бугун юртимизда кенг кўламдаги ислоҳотларнинг негизида аҳоли турмуш-тарзини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг ижтимоий шарт-шароитини, оилаларнинг молиявий аҳволини яхшилаш ҳамда келгусида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун атрофлича ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада аввало ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимият вакиллари, сектор раҳбарларининг жойлардаги камбағаллик даражасини камайтириш жараёнларида самарали ва натижадорлиги юқори бўлган ишларни амалга оширишдаги билим ва тажрибаларини оширишларини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган ўқув-семинарлари муҳим аҳамиятга моликдир.

Андижон вилоятидаги ташкил этилган ўқув-семинарда Адлия вазири ўринбосари Мелиев Худаёр Хуррамович ҳам иштирок этди.

Вазир ўринбосари томонидан сектор раҳбарларига "Сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг секторлар фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш юзасидан қарорлари талабларини сўзсиз бажарилишини таъминлашда масъулияти" мавзусида ўқув семинари ўтказилиб уларга:

  • Секторлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
  • Сектор раҳбарларига юклатилган вазифалар;
  • Секторларнинг ваколатлари;
  • Секторлар фаолиятини ташкил этиш;
  • Сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш;
  • Секторлар фаолиятидаги мавжуд муаммолар юзасидан атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, секторлар фаолиятини янада такомиллаштириш масаласида муҳокамалар ўтказилди.

АНДИЖОН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ