April 24, 2021

Андижонда Президент топшириқлари ижроси амалда.

Жорий йил 24 апрель куни Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 8 апрель куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 19-сонли баёни 20-банди ижроси юзасидан адлия вазири ўринбосари А.Ташқулов раҳбарлигида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида вилоятда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати, кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва тадбиркорлик фаолияти учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш юзасидан тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан юқорида баён қилинган соҳаларни янада такомиллаштириш бўйича ишлаб чикилган таклифлар ўртага ташланиб, аниқланган муаммолар бўйича ишчи гуруҳ аъзолари ўз фикрларини билдириб ўтдилар.