April 22, 2020

“Фуқароларнинг 18.878.108 сўм компенсация пуллари суд тартибида ундириб берилди”

Марҳамат туман адлия бўлими томонидан бўлимнинг ижтимоий тармоқлари орқали олиб борилган мониторинг ҳамда сўровлар натижасига кўра Марҳамат туман Агросаноат касб-хунар коллежининг 10 нафар ўқитувчиларининг ишдан бўшатиш пуллари тўлиқ хисоб китоб қилинмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг ижроси юзасидан ўтказилган ўрганиш жараёнида Марҳамат туман агросаноат касб-хунар коллежи томонидан коллеж ишчи ходимларининг меҳнат шартномалари Ўзбекистон Республикаси Маҳнат кодексининг 100-моддаси 1-қисмига мувофиқ бекор қилинган бўлиб, иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 109-моддаси талабларига амал қилинмаганлиги, касб-хунар коллежи томонидан жами 10 нафар ишчи ходимларга 18.878.108 сўм ишдан бўшатиш нафақаси тўланмаганлиги аниқланди. Мазкур аниқланган ҳолат юзасидан фуқаролар манфаатини кўзлаб Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 52-моддаси тартибида Компенсация тўловларини ундириш ҳақида судга даъво ариза билан чиқилиб фуқароларнинг 18.878.108 сўм компенсация пуллари ундирилиб, ҳуқуқлари химоя қилинди.

Андижон вилоят, Марҳамат туман адлия бўлими