Биласизми бу сиз учун мухим !!!

Газ таъминоти ташкилоти қуйидагиларга мажбур

Истеъмолчиларга йўриқномалар бериш ва хонада ўрнатилган газ приборларидан хавфсиз фойдаланиш масалалари бўйича эслатмани топшириш. Эслатмада газ таъминоти ташкилотининг авария хизмати телефон рақамлари кўрсатилади.

✅ Тасдиқланган жадваллар ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш:
👉 кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда — икки йилда бир марта;
👉турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари — йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш — ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал.

✅ Тасдиқланган тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ёзма ёки электрон буюртмалари асосида газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда таъмирлаш:
👉 табиий газ сизиб чиқишида — дарҳол;
👉 овқат тайёрлаш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;
👉 иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;
👉 иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) — икки кун давомида;
👉 газдан фойдаланиш ускуналарини алмаштиришда — беш кун давомида.

Андижон вилоят адлия бошқармаси