July 9, 2021

Хўжаобод туман адлия бўлими томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбирлар ташкил этилди.

Хўжаобод туман адлия бўлими томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбирлар ташкил этилиб, тадбиркорларнинг фикрлари ва таклифларини ўрганиш орқали уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида шунингдек, бугунги кунда тадбиркорлик соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида уларнинг эътиборига етказиб боришда доимий равишда учрашувлар ташкил этилмоқда.

Хўжаобод туман адлия бўлими томонидан «Буюк ипак йўли савдогар Акмалжон»нинг «Агрокимёхимоя» худудий АЖ билан тузилган шартномага асосан етказиб берилган маҳсулот учун тегишли тўловларни амалга оширмасдан келаётганлигидан норози бўлиб, мавжуд хақларини ундиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди: Хусусан, 2020 йил 24 декабрь санасида даъвогар ва жавобгар ўртасида “Экотороф гуммат” минерал ўғит махсулотлари етказиб бериш юзасидан 5-сонли шартнома тузилган.

Мазкур шартномага кўра даъвогар 24.12.2020 йилдаги 3-сонли ҳисоб-фактура билан 20.000 литр миқдоридаги ҳар бир литри 30.000 сўмдан бўлган жами 600.000.000 сўмлик “Экотороф гуммат” минерал ўғит маҳсулотларини етказиб берган.

Бироқ, жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган тўлов шартлари бажарилмасдан, даъвогарга етказиб берилган маҳсулот учун тўлов амалга оширилмаган.Бунинг оқибатда 600.000.000 сўм қарздорлик вужудга келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий судига «Буюк ипак йўли савдогар Акмалжон» фойдасига «Агрокимёхимоя» худудий АЖдан 600 млн сўм миқдордаги пул маблағларини удириш бўйича двъво аризаси киритилиб даъво ариза қаноатлантирилди.

Хўжаобод туман адлия бўлими
Хўжаобод туман адлия бўлими
Хўжаобод туман адлия бўлими
Хўжаобод туман адлия бўлими