December 22, 2020

Андижонда ҳуқуқ устуворлигини таъминлашнинг самарали механизмини жорий қилиш бўйича семинар бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси мазмун-моҳиятини бўлғуси ижрочиларга етказиш бўйича ҳудудларда семинарлар ташкил этилмоқда.

Шунга кўра, бугун Андижон вилоят ҳокимлиги мажлислар залида республика ишчи гуруҳи аъзолари: Олий Мажлис Сенати, Адлия вазирлиги, Бош Прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида юқоридаги Қарор лойиҳасига ва унинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бошланди.

Айни пайтда тадбир давом этмоқда.