July 1, 2020

Юридик хизмат ходимларига ахборот таҳлил асослари бўйича семинар ташкил этилди

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 30 июнь куни Андижон вилояти Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ҳамда вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари учун “Ахборот таҳлил асослари ва таҳлилий ҳужжат тайёрлаш” мавзусида масофавий онлайн ўқув-семинар ўтказилди.

Мазкур семинарда Олтинкўл туман адлия бўлими ва тумандаги давлат ташкилотларида фаолият юритиб келаётган барча юридик хизмат ходимлари иштирок этиб, ушбу семинар мавзусида адлия бошқармаси томонидан тайёрланиб келган слайдлар орқали намойиш этилди.

Семинар давомида юридик хизмат ходимлари ўзлари дуч келаётган турли муаммоли ҳолатлари ўртага ташланиб, мулоҳаза ва муҳокама қилинди.

Шунингдек, семинар қатнашчиларига соҳа фаолиятига доир тизимли муаммоларни аниқлаб ҳолат юзасидан таҳлилий маълумотларни тайёрлаш юзасидан тушунтиршлар берилди ва ушбу маълумот (таклиф)ларни туман адлия бўлимларига тақдим этишлиги ҳамда юридик хизмат ходимларига хизматда фойдаланиш учун соҳага доир норматив ҳуқуқий ҳужжатларни нусхалари тарқатилди.

Келгусида туман адлия бўлим ташаббуси билан жойларда “Адлия сайли”, “Очиқ эшиклар куни”, “Адлиянинг бир иш куни”, “Сизнинг муаммоингизга биз бефарқ эмасмиз” шиори остида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар куни ва бошқа мавзулар юзасидан жойларда тарғибот тадбирлари ҳамда сайёр қабуллар доимий равишда ўтказилиши муносабати билан фуқароларга ўзларининг соҳалари доирасида тушунтиришлар беришликлари юзасидан туман давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилиши келишиб олинди.

Андижон вилоят, Олтинкўл туман адлия бўлими

Андижон вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари: