Андижон вилоят адлия бошқармаси қуйидаги лавозимларга ишга таклиф қилади
Бўш (вакант) лавозимлар рўйхати:
1. Андижон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси;
2. Булоқбоши туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси;
3. Шаҳрихон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси;
4. Асака туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси.
Мурожаат муддати ва манзил:
номзодлар 2020 йил 21 октябрга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг [email protected], [email protected] ва [email protected] электрон почталарига юборишлари лозим. (маълумот учун телефон 74-223-48-93).
Ишга қабул қилиш тартиби билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39445 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=37997 ҳаволаси орқали ҳамда лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар билан Андижон вилоят адлия бошқармасининг http://andijon.adliya.uz/ расмий сайти орқали танишинг.
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.
Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар
Бош маслаҳатчи:
- фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
- ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
- давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;
- расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
- жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
- соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
- коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
- ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.
Расмий талаблар:
- олий юридик маълумот;
- қоида тариқасида 2 йил иш стажига эга бўлиши, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
- давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
- шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Катта маслаҳатчи:
- фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
- жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
- соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
- коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
- ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.
Расмий талаблар:
- олий юридик маълумот;
- давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
- шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Батафсил маълумотлар билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39533 ҳаволаси орқали танишинг.