October 13, 2020

Андижон вилоят Адлия бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 9 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан “Матбуот анжумани” ташкил этилди.

Жорий йил 13 октябрь куни Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 29 декабрдаги “Очиқ адлия” (“Open justice”) дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасига биноан Савдо саноат палатасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси биноси мажлислар залида матбуот анжумани ташкил этилди.

Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган пандемия шароитида карантин тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда ушбу анжуманда маҳаллий ОАВ вакиллари, блогер, журналистлар жалб этилди.

Ундан кўзланган асосий мақсад вилоят адлия бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида қилинган ишлар юзасидан ОАВ вакиллари, улар орқали кенг жамоатчиликка ҳисобот бериш, шунингдек, уларни адлия органлари фаолияти тўғрисида хабардор қилиш уларнинг халқ олдидаги масъулиятини оширишга қаратилган.

Шунингдек, тадбирда адлия вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жорий этилаётган янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, вазирликда қонун ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилганлиги ва ушбу тизим хақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбирда иштирок этган журналистлар ва ОАВ вакилларининг бошқарма фаолияти юзасидан берган саволларига адлия бошқармаси ходимлари томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Ушбу тадбир ОАВ вакиллари томонидан илиқ кутиб олиниб келгусида бу каби анжуманларни кўпроқ ўтказиш ҳамда жамиятдаги ҳуқуқий маданият ва онгни юксалтиришда янги ҳамкорликлар қилиш келишиб олинди.

Андижон вилоят адлия адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими