Адлия бўлими фаолияти сархисоб қилинди
Андижон вилоят, Хонобод шаҳар адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13 апрель 2018 йилдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармонига кўра, адлия органлари ва ташкилотларнинг туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилиши белгиланган.
Шу муносабат билан, Хонобод шаҳар адлия бўлими томонидан соҳада муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, жорий йил 9 ой давомида бўлимга жами 97 та ариза, шикоятлар келиб тушган бўлиб, келиб тушган 39 та шикоятларни 77 таси қаноатлантирилган, 7 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Адлия бўлими томонидан жорий йил 9 ойи давомида норма ижодкорлиги соҳасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, бўлимга ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун 2 та қарор лойиҳалари тақдим этилган бўлиб, мазкур қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб ижобий хулосалар берилган ҳамда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимият органлари веб-сайтларида эълон қилинган.
Бўлим томонидан инсон ҳуқуқларини химоя қилиш, фуқароларни бузилган ҳуқуқларини суд орқали химоя қилишда ҳам бир қанча ижобий ишлар амалга оширилган. Хусусан, 9 ой давомида судларга 34 аризалар киритилиб, барча аризалар қаноатлантирилган. судларнинг қарорига асосан 16.321.678 устама ҳақлари ундирилган.
бундан ташқари Хонобод шаҳар адлия бўлими томонидан, назорат тадбирлари ўтказилиб келинган, хисобот даврида 17 та идоралар ўрганилди, 10 та идоралар фаолияти таҳлил қилинди, уларнинг 3 тасидан статистик кўрсаткичлар талаб қилиб олинган. 5 та статистик ҳужжатлар таҳлил қилиниб ўрганилган. Ушбу назорат тадбирларида 735 та қонунбузилиши холатлари аниқланиб, ушбу қонунбузилиш холатларини бартараф этиш юзасидан 35 та тақдимномалар киритилган.
бўлим томонидан ҳуқуқий тарғибот соҳасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда, Хусусан, хисобот даврида 300 та оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғибот тадбирларии ўтказилган бўлиб, уларнинг 6 таси телевиление орқали 86 таси радио орқали, 8 таси Газета ва журналлар орқали, 208 таси ВЕБ сайт ва бошқа электрон ахборот воситалари орқали ўтказилган. Оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар 503 марта ўтказилган бўлиб, уларнинг154 таси маъруза, 63 таси давра суҳбатлари, 19та семинар, 267 таси уйма-уй бориб, 96 та манзилли тарғиботлар ўтказилган. Ўтказилган тарғибот тадбирларининг 99 таси МФЙ ларда, 44 таси таълим муассасаларда, 82 таси меҳнат жамоларида, 278 таси бошқа жойларда ўтказилган. Тарғибот тадбирларини 1285 нафар фуқаролар тинглаганлар, 19 таси буклет ва флаерлар адади 395 тани ташкил этади.
Хонобод шаҳар адлия бўлими