May 31, 2020

Барча сектор раҳбарлари учун ташкил этилган ўқув-семинарида

Бугун юртимизда кенг кўламдаги ислоҳотларнинг негизида аҳоли турмуш-тарзини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг ижтимоий шарт-шароитини, оилаларнинг молиявий аҳволини яхшилаш ҳамда келгусида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун атрофлича ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада аввало ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимият вакиллари, сектор раҳбарларининг жойлардаги камбағаллик даражасини камайтириш жараёнларида самарали ва натижадорлиги юқори бўлган ишларни амалга оширишдаги билим ва тажрибаларини оширишларини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев ҳам иштрок этди.

Вазир ўринбосари томонидан сектор раҳбарларига "Сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг секторлар фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш юзасидан қарорлари талабларини сўзсиз бажарилишини таъминлашда масъулияти" мавзусида ўқув семинари ўтказилиб уларга қуйидагилар бўйича:

  • Секторлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
  • Сектор раҳбарларига юклатилган вазифалар
  • Секторларнинг ваколатлари
  • Секторлар фаолиятини ташкил этиш
  • Сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш
  • Секторлар фаолиятидаги мавжуд муаммолар

атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, Секторлар фаолиятини янада такомилаштириш масаласида муҳокамалар ўтказилди.