August 7, 2020

“Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим омили”

Жорий йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур фармонни қабул қилишдан асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтиришдир.

Фармон билан бир қатор янгиликлар амалга жорий этилмоқда жумладан:

2021 йил 1 январдан бошлаб, вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этилмоқда,

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилмоқда;

маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатилмоқда.

Шу билан биргаликда, ушбу фармон билан суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатилмоқда, шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилинмоқда;

б) жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичини киритилмоқда;

Фармон билан, қуйидаги тартибларни жорий этилмоқда:

туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш;

апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш;

давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш;

прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш;

қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари судларда бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз ташаббуси билан иштирок этишини истисно этиш.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар аввало инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятга эга.

Бунинг ёрқин мисоли сифатида Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан идораларда меҳнат муносабатларига амал қилинаётганлиги юзасидан мурожаатлар ўрганиб чиқилмоқда.

Бўстон туман “Бўз пахта тозалаш” АЖ меҳнат жамоаси бир неча ойдан бери иш ҳақи оломаётганлиги маълум қилиб, иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўради.

Аниқланишича, ҳақиқатан ҳам 19 нафар ишчи ходимнинг жами 98.800.970 сўм иш ҳақи тўланмаган, иш берувчи томонидан Меҳнат кодекснининг 154, 161-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил
19 мартдаги 88-сон қарори талаблари бузилган.

Ишчи ходимларнинг манфаатларини кўзлаб киритилган ариза кўриб чиқилиб, Фуқаролик процессуал қонунчилиги талаблари асосида ходимларга жами 98.800.970 сўм иш ҳақи ундириб берилиши юзасидан суд буйруғи қабул қилинди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими А.Икрамов