April 13, 2021

Уй-жой коммунал хизмати кўрсатиш бўлимида ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилди

Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш мақсадида, бўлим томонидан шаҳар уй-жой коммунал хизмати кўрсатиш бўлими ходимлари иштирокида ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилди.

Ушбу ўқув курсида уй-жой коммунал хизмати бўлими ходимларига дастлаб соҳа фаолиятига доир қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари таништириб ўтилди, шундан сўнг ходимларга модул бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган нормаларнинг аҳамияти, меҳнат қонунчилиги, мурожаатлар билан ишлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг турли муаммоли масалалари хусусан, уй-жой олиш, коммунал масалалари, электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш бўйича, кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматини кўрсатиш ва коммунал тўловлар бўйича имтиёзлар тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Мазкур дастурда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан манзилли ҳуқуқий маслаҳат курслари ўтказилиши давом этмоқда.

Андижон шаҳар адлия бўлими