June 18, 2020

Шаҳрихонда тадбиркорлар учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан амалий семинар ўтказилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси, Шаҳрихон туман адлия бўлими, “Ермулккадастр” давлат корхонаси туман бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда туман ҳокимлиги мажлислар залида тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнларни тадбиркорларга ўргатиш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

Ташкил этилган семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори ҳамда «E-IJRO AUKSION» савдо майдончаси электрон онлайн-аукционда қатнашиш тартиби, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби, “YERELEKTRON” ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи ва бошқа масалалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Учрашув давомида тадбиркорлик йўналиши бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлар мазмун-моҳияти етказилди ҳамда келгусида ҳар қандай юридик ёрдам ва маслаҳатлар кўрсатилиши юзасидан туман адлия бўлимига мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум қилинди

Андижон вилоят адлия бошқармаси

Андижон вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари: