October 7, 2020

Пенсия жамғармасида тарғибот тадбири ўтказилди...

Жорий йил 5 октябрь куни, Балиқчи туман адлия бўлими томонидан Халқ депутатлари туман кенгаши депутати О.Исмоилов билан биргаликда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимида янги қабул қилинган қонун ҳужжатларини етказиш бўйича семинар йиғилиши ўтказилди:

Балиқчи туман адлия бўлими

Семинар йиғилиши давомида пенсия жамғармаси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6065-сон ҳамда 2020 йил 27 сентябрдаги "Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6075-сон Фармонларининг мазмун-моҳияти етказилди:

Балиқчи туман адлия бўлими
Балиқчи туман адлия бўлими
Балиқчи туман адлия бўлими

Бундан ташқари, семинар мобайнида пенсия жамғармаси ходимларига бўлимга келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини қандай тартибда ташкил этиш юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Балиқчи туман адлия бўлими