April 22, 2020
# Сўраган_эдингиз
Савол: Мен корхонада бир йилдан ортиқ ишладим лекин мехнат таътилига чиқмадим. Бу холатда меҳнат таътилига чиқмаганим учун компенсация олсам бўладими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 151-моддасига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.
Ходимларга иш даврида, уларнинг хоҳишига кўра таътилнинг энг оз муддатидан (15 иш кунидан) ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин.
Ижтимоий таътилларнинг барча турларидан, шунингдек қўшимча таътиллардан асли ҳолида фойдаланилади ва уларни пуллик компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси