БИЛИБ ҚЎЙИШ КЕРАК!!!
✅ Транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш билан боғлиқ муҳим жиҳатлар
Транспорт воситасини жарима майдонига ким олиб боради?
Жарима майдонига олиб бориш, жойлаштириш ва сақлаш ҳокимликлар томонидан танлаб олинадиган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Давлат органининг ваколатли ходими ҳамда ҳайдовчи ушланган транспорт воситасини жарима майдонига ҳайдаб боришга ҳақли эмас.
Транспорт воситасини жарима майдонига олиб келиш харажатларини ким тўлайди?
Транспорт воситасини жарима майдонига олиб келиш ва сақлаш харажатларини транспорт воситаси ҳайдовчиси, эгаси ёки эгасининг вакили тўлайди.
Тўлов миқдорини ким белгилайди?
Харажатлар учун ҳақ миқдори хизмат кўрсатувчи юридик шахс томонидан тасдиқланади.
Ушбу миқдор ҳокимликлар томонидан белгиланадиган чекланган миқдорлардан юқори бўлиши мумкин эмас.
Тўлов қачон тўланади?
Транспорт воситаси жарима майдонидан чиқарилаётганда тўланади.
Бунда, тўланган сумма бўйича назорат-касса машинаси ёки ҳисоб-китоб терминалининг чеки мажбурий тарзда берилиши шарт.
Транспорт воситаси қачон эгасига қайтарилади?
Транспорт воситасини ушлаш сабаблари бартараф этилган ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлангандан кейин, ваколатли шахснинг ёзма рухсатномаси асосида эгасига қайтарилади.