December 6, 2020

Андижонда “Конституция - истиқболли келажак гарови” мавзусида тадбир ташкил этилди

Жорий йил 5 декабрь куни Андижон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши ташаббусида “Конституция - истиқболли келажак гарови” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирни вилоят Кенгаши раиси Р.Каримов очиб берди. Шундан сўнг Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ходимлари сўз олиб, бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўрни ва роли хусусида тўхталиб ўтдилар.

Тадбирнинг иккинчи қисмида, ҳарбий оркестор, Андижон “DRUM SHOW” жамоалари ҳамда эстрада хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Тадбир якунида, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан вилоят куч тузилмалардаги ҳарбий хизматчилар ўртасида “Иттифоқ кубоги” учун ўтказилган “BRAIN RING” интеллектуал мусобақаси иштирокчилари ва ғолиб жамоалари тақдирландилар.