November 21, 2020

“Коррупция - тараққиёт кушандаси” умуммилий иншолар танловининг II босқичи ўтказилди.

Жорий йил 17 ноябрь куни Андижон шаҳар 31-умумтаълим мактабида ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Танловда туман ва шаҳар миқёсида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган 1-босқич танлови ғолиблари иштирок этди.

Танловнинг иккинчи босқичи “Коррупция ва жамият” мавзусида бўлиб, бунда ўқувчилар томонидан ёзилган иншолар танланган мавзу доирасида баён этилганлиги, танқидий нуқтаи назар мавжудлиги ва етарлича асослантирилганлиги, фикрларнинг оригиналлиги, бошқа манбалардан кўчирилмаганлиги ва стилистик, грамматик ва имловий хатолардан ҳолилиги каби мезонлар асосида баҳоланди.

Танловда иштирок этган мактаб ўқувчиларидан қуйдаги 3 нафари фахрли ўринларга лойиқ деб топилиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

1-ўрин - Андижон тумани 10-ИДУМ, 11-синф ўқувчиси Одилова Б;

2-ўрин - Булоқбоши тумани 26-мактаб 9-синф ўқувчиси Матрозиқова С;

3-ўрин - Олтинкўл тумани 1-мактаб 9 А-синф ўқувчиси Ғаниева Б.

Ғолиблар эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Андион вилоят адлия бошқармаси