December 21, 2020

Андижонда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича мастер класс ташкил этилди.

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи маълумотлар киритувчи ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича мастер класс ташкил этилди.

Дастлаб, тадбирда масъул ташкилотларнинг раҳбарларига Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан юклатилган вазифалар бажарилиши долзарблиги ва аҳамияти яна бир бор эслатиб ўтилди.

Тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи маълумотлар киритувчи ташкилотлар раҳбарлари саволларига вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари О.Бозаров томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси