June 16, 2020
Ўзбекистон Республикаси Президентиyнинг ПҚ-4701-сон қарори мазмун моҳияти ҳақида батафсил
Жорий йил 16 июнь куни Андижон вилоят, Андижон шаҳар адлия бўлими етакчи маслахатчиси А.Ғуломжонов томонидан “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазмун моҳияти ўқиб эшиттирилди.
Радиоэшиттириш давомида А.Ғуломжонов қуйдагилар ҳақида хуқуқий тушунтиришлар бериб ўтди:
- ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби;
- Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қуриб битказилган квартираларни, шунингдек, тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари.
Андижон вилоят адлия бошқармаси
Андижон вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
- Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/adliyaboshqarmasi
- Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/337429253450805/
- Саволларингизни йўллаш учун:Telegram-bot: @murojaatadliyaga_bot