August 15, 2020

ISO 37001: Коррупцияга қарши бошқарув тизимини йўлга қўйишга хизмат қиладиган халқаро стандарт

Порахўрлик дунёдаги энг вайронкор ва мураккаб муаммолардан биридир. Ҳар йили 1 трлн. AҚШ долларидан кўпроқ пул пора сифатида тақдим этилади, бу ҳалокатли оқибатларга олиб келади, бу еса ҳаёт сифатининг ёмонлашишига, кам таъминланганлар сонининг кўпайишига ва жамоатчиликнинг ишончини йўқотишига олиб келади.(манба: www.iso.org )

Бироқ, миллий ва халқаро ҳаракатларга қарамай, порахўрлик жиддий таҳдид солмоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда, ИСО ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш ва ахлоқий жиҳатдан соғлом бизнес маданиятини ривожлантиришга қаратилган янги стандартни ишлаб чиқди.

ИСО 37001, Коррупцияга қарши менежмент тизимлари порахўрликни олдини олиш ва аниқлаш бўйича бир қатор тадбирларни, жумладан коррупцияга қарши сиёсатни ишлаб чиқиш, коррупцияга қарши фаолият учун масъул шахсни тайинлаш, лойиҳалар ва бизнес шерикларини ўқитиш, хавфларни баҳолаш ва ҳуқуқий баҳолаш, молиявий ва тижорат назорати, ҳисобот ва тергов тартибларини ўз ичига олади.

Ушбу стандарт бўйича бошқарув тизимини жорий этиш:

маъмурий тартиб-таомиллар, давлат хизматлари кўрсатиш, давлат харидларини амалга оширишда коррупция фактлари тўғрисида маълумот олишга;

давлат идораларида марказий аппарат ва ҳудудий тузилмалар кесимида коррупция ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишга;

давлат идоралари, тармоқлар, ҳудудлар ва коррупция турлари кесимида коррупция ҳолати ва тенденциялари мониторингини амалга оширишга;

фуқароларнинг, ходимларнинг мурожаатлари бўйича ягона тизим ва маълумотлар базасини яратиш, шунингдек давлат хизматида коррупцияга қарши ўқитиш ва ҳалоллик бўйича ходимлар малакасини оширишга хизмат қилади.

ISO 37001:2016 стандарти дастлаб Малайзия ҳукумати томонидан жорий қилинган. Ҳозирда мазкур стандартга 165 та давлат аъзо ҳисобланади.

Давлат органи ва бошқа ҳар қандай ташкилот ISO 37001:2016 сертификатини олиш орқали давлат идоралари ва бошқа манфаатдор шахсларга ҳамда ўзининг шерикларига коррупция ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф қилиш учун зарур бўлган барча чораларни халқаро стандартларга мувофиқ амалга ошираётганини намойиш қилиши мумкин бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, ISO 37001 ҳар қандай ташкилотда, фаолият ҳажмидан қатъий назар, шунингдек, ташкилот хусусий, жамоат ёки ихтиёрий секторда бўлишидан қатъи назар амалга оширилиши мумкин. Ушбу стандарт ташкилотнинг ҳажми ёки турига қараб мослаштирилиши мумкин ва у билан боғлиқ хавфларнинг олдини олишга ёрдам беради.