June 16, 2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4701-сон қарори ва ПФ-6002-сон фармони мазмун моҳияти ҳақида батафсил "Ҳуқуқ ва бурч" кўрсатувида

Жорий йил 16 июнь куни Андижон вилоят телевидениесида вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Д.Абдумаликов ва Андижон шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси А.Ғуломжоновлар "Ҳуқуқ ва бурч" кўрсатувининг навбатдаги сонида иштирок этдилар.

Кўрсатувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4701-сон қарори ва "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6002-сон фармонлари мазмун моҳияти юзасидан савол жавоблар, муҳокамалар бўлиб ўтди.

Жумладан, кўрсатув давомида А.Ғуломжонов қуйидагилар ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтди:

  • ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби;
  • Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қуриб битказилган квартираларни, шунингдек, тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари.

Шунингдек, Д.Абдумаликов эса ПФ-6002-сон фармон билан туризм соҳаси субъектлари учун солиқ сиёсатида яратилиб берилган енгилликлар, давлат томонидан қўшимча кўмаклар ҳамда Ўзбекистон Республикаси резидентлари — туроператорлар ва турагентларга кириш туризми қайта бошланган кундан эътиборан кириб келувчи хорижий туристларнинг умумий сони 500 минг нафарга етгунга қадар Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун 15 АҚШ доллари миқдорида рағбатлантирувчи субсидиялар ажратишлари ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтди

Бундан ташқари, Адлия органлари ходимлари томонидан FM 101.6 тўлқинидаги Андижон радиосида ҳам “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4701-сон қарори ва "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6002-сон фармонлари мазмун моҳиятига бағишланган радиоэшиттириш эфирга узатилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси

Андижон вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари: