March 17, 2021

Андижонда Республика Нотариал палата раиси иштирокида вилоятдаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар билан учрашув ўтказилди.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда нотариат институтининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда нотариал идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифати даражасини ошириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун, Андижон вилоятида нотариал хизматлар кўрсатишнинг тезкорлигини ошириш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, жумладан хусусий мулк эгалари ўз мулкини эркин тасарруф этиши ва ундан фойдаланишида ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш, нотариуслар фаолиятида иш самарадорлигини янада ошириш, коррупциявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида Республика Нотариал палата раиси Д.Ашуров иштирокида вилоятдаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар билан учрашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҳамда Андижон вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти Андижон вилоятида Палатанинг ҳудудий бошқармаси ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти билан яқиндан танишди.

Дастлабки учрашувлар Андижон туманида бўлиб ўтди.Андижон туман Давлат хизматлари маркази, Андижон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус И.Абдурахмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи Д.Абдусоломова, Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар К.Жалолиддинов, Н.Мадаминов, Т.Арзиқуловлар фаолияти билан танишдилар.

Учрашувлардан кўзланган асосий мақсад - нотариуслар билан юзма-юз учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда нотариат соҳасида келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифа ва масалалар юзасидан фикр алмашиш, мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда уларга амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Шундан сўнг, Республика Нотариал палата ва вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан хусусий амалиёт билан шуғулларувчи нотариуслар билан учрашув ўтказилди ва мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди ҳамда соҳада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси