February 16, 2021

Андижонда 2020 йилда адлия органлари томонидан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Адлия вазирининг 2020 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти тингланади.

Ушбу ахборотни хар томонлама тахлил килиш максадида Андижон вилоятининг Асака, Баликчи, Андижон туман адлия бу́лимлари томонидан амалга оширилган хукукий ахборотнинг таркатилиши холатини тизимли амалга оширилиши холатлари ўрганилди.

Шунга кўра, жорий йил 16 февраль куни юқоридаги туманларга жойига борган ҳолда Олий мажлис сенати аъзоси Ганиева Матлуба Махамажановна томонидан Андижон вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг 2020 йилда ҳуқуқий ахборотнинг тарқатилиши ҳолатини тизимли тарзда таҳлилдан ўтказилганлиги, давлат органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб этган ҳолда жамиятда ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этилганлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича тадбирлар режалари ишлаб чиқилганлиги ва уларнинг ижроси ва тегишлилиги бўйича халқ депутатлари вилоят ва туманлар Кенгашларига ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақида ахборот тақдим қилиши ҳолатлари ўрганилди.

Балиқчи туман адлия бўлими

Бундан ташқари, Асака тумани адлия бўлимида ўрганишлар ўтказилганда адлия бўлими томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича тадбирлар самарали ташкил қилиниб, манзилли тарғибот тадбирлари амалга ошириб келаётганлиги, Андижон ва Балиқчи туман адлия бўлимлари томонидан давлат органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб этган ҳолда жамиятда ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этилишида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилганлиги, хусусан вилоятдаги барча туман адлия бўлимлари томонидан оммавий ахборот воситалари орқали Андижон вилоят телевидениесида ҳафтада
5 маротаба эфирга узатиладиган янги қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти, аҳолининг қизиқтирган долзарб муаммоларига оид ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар етказилишини назарда тутувчи «Адолат минбари» кўрсатуви орқали чиқишлар амалга оширилаётганлиги ҳамда вилоятнинг олис ҳудудларидаги туманларда жойлашган МФЙларга чиқилиб, «Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга» шиори остида аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини барҳам бериш бўйича тарғибот ишлари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат ва тушунтиришлар бериш амалиёти жорий қилинганлиги аниқланди.

Шунингдек, ўрганишлар давомида адлия органлари фаолиятида соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан керакли тавсиялар ва кўрсатмалар бериб ўтилди ҳамда келгуси фаолиятда ҳамкорлик масалалари юзасидан келишиб олинди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими