June 18, 2020

Булоқбоши туманида тадбиркорлар учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан амалий семинар ўтказилди.

Бугун 18 июнь куни Андижон вилоят адлия бошқармаси, Булоқбоши туман адлия бўлими томонидан Бош Вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича туман қабулҳонаси мудири, туман архитектура, “Ермулккадастр” давлат корхонаси туман бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда туман ҳокимлиги мажлислар залида тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнларни тадбиркорларга ўргатиш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори ҳамда «E-IJRO AUKSION» савдо майдончаси электрон онлайн-аукционда қатнашиш тартиби, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби ва бошқа масалалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси

Андижон вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари: