November 17, 2020

Илмий ташкилотларнинг рейтинги тузилади

“Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6097, 29.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Фармон билан Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда Концепциянинг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари тасдиқланди.

Концепция доирасида, жумладан:

👉 илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган миллий рейтинг тизими жорий этилади;

👉 2025 йилга қадар илм-фанга йўналтириладиган жами маблағларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши 6 бараварга, 2030 йилгача эса 10 бараварга оширилади;

👉 инновацион ишланмалар ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида 2021 йилда 2 та, 2025 йилда 10 та венчур жамғармалари ташкил қилинади;

👉 7 та замонавий лаборатория мажмуалари ташкил этилиб, улар GLP ва GMP жаҳон стандартларига мос ускуналар билан жиҳозланади.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2021 йилда халқаро мустақил эксперт компанияларини жалб этган ҳолда барча давлат илмий ташкилотларининг илмий-инновацион фаолияти аудитдан ўтказилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан “Академик ҳаракатчанлик” дастури жорий қилинади.

Дастур доирасида, жумладан, илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларнинг илмий ғояларини рағбатлантириш учун Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилади.

2021 йил 1 январдан Илмий даражали кадрлар тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими жорий қилинади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.