May 25, 2020

Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади

“Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (310-сон, 22.05.2020 й.) қабул қилинди.

💰 Қарорга мувофиқ, сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплаш сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига қўшиш орқали амалга оширилади.

📝 Қарор билан Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

🖥 Сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни “онлайн” режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилади.

✅ Жумладан, сув омборлари ва ирригация тизимларида жами 18 576 та қурилма ўрнатилади.

☑️ Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги жами 1687 та насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишда “онлайн” режимида назорат қилиш жорий этилади.

⏳ 2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойлари сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозланади.

АНДИЖОН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ