January 27, 2021

Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот.

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилмоқда. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Шундай экан, бу борада Андижон вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳам аниқ чора-тадбирлар асосида ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил қилиб келинмоқда.

Навбатдаги сайёр қабуллардан бири жорий йил 26 январь куни вилоят адлия бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Бозаров томонидан Шаҳрихон туманидаги “Қалача МФЙда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга қонуний ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар билан мурожаатлар қилдилар. Асосан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, моддий ёрдам олиш, ногиронлик аравача олиш, пенсияга чиқиш ва бошқа турдаги масалалар юзасидан 20 дан ортиқ мурожаатлар тингланиб, шулардан 5 та мурожаат жойнинг ўзида қаноатлантирилди, 12 та мурожаат Шаҳрихон туман адлия бўлими иш юритувига олиниб, 7 та мурожаат юзасидан жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими