February 11, 2021

Андижонда навбатдаги сайёр қабул Асака туманида ташкил этилди.

Сайёр қабуллар мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми ҳисобланади. Шундай экан ҳозирги кунда жисмоний ва юридик шахслар қабулларини давлат органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Шундай сайёр қабуллардан навбатдагиси Андижон вилояти адлия бошқармаси томонидан жорий йил 10 февраль куни Асака туманининг марказидаги "ИБН СИНО" МФЙда ўтказилди.

Сайёр қабул вилоят адлия бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари О.Бозаров томонидан ўтказилиб, бунда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, ҳуқуқий жиҳатдан ҳал этиш бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг уй-жой масаласида, ер ажратиш, ижтимоий ёрдам, кредит олиш тартиби ва бошқа масалалар каби 18 дан ортиқ мурожаатлар тингланиб, шулардан 10 та мурожаат умумий иш юритувига олиниб, 8 та мурожаат юзасидан жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ўтказилаётган сайёр қабуллар муаммоларни аниқлаш, жойида ҳал қилиш, уларни бартараф этиш мақсадларига қаратилганлиги бундай тадбирларни нечоғлик фойдали эканлигини англатади.

Андижон вилоят адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими