January 28, 2021

Сайёр қабул: мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми.

Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак. Андижонда навбатдаги сайёр қабул ташкил қилинди.

Андижон вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳал этиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.

Шундай сайёр қабулларнинг яна бири жорий йил 27 январь куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Юлдашев томонидан бошқа маъсул ташкилотлар иштирокида Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳридаги “Учтегирмон” МФЙда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга қонуний ечим топиш мақсадида сайёр қабул ташкил қилинди.

Сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар билан мурожаатлар қилдилар. Тадбирда алимент ундириш, моддий ёрдам олиш, уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш, пенсияга чиқиш ва бошқа турдаги масалалар юзасидан 30 га яқин ортиқ мурожаатлар тингланиб, шулардан 7 та мурожаат жойнинг ўзида қаноатлантирилди, 18 та мурожаат ўрганиб чиқиш учун иш юритувига олиниб, 10 та мурожаат юзасидан жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими