Андижонда навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Хабарингиз бор, Андижон вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳал этиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.
Шундай сайёр қабуллардан яна бири жорий йил 29 январь куни вилоятнинг чекка ҳудудидаги Улуғнор тумани “Мингбулоқ” МФЙда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Бозаров томонидан ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг алимент ундириш, ишга жойлашиш, бепул тиббий даволаниш учун йўлланмалар олиш тартиби ва бошқа масалалар каби 20 дан ортиқ мурожаатлар тингланиб, шулардан 11 таси жойида мутасадди ташкилот масъул ходимлари хамкорлигида ижобий хал этилиб , 9 та мурожаат Улуғнор туман адлия бўлими иш юритувига олиниб, 3 та мурожаат юзасидан жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабулларда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган, ечимини кутаётган муаммолари билан мурожаат қилишлари, жойларда одамларнинг адлия идораларига бўлган ишончи мустаҳкамланиб бораётганидан далолат. Ўтказилаётган сайёр қабуллар муаммоларни аниқлаш, жойида ҳал қилиш, уларни бартараф этиш мақсадларига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Андижон вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими