March 17, 2021

Андижон шаҳрида адлия бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тадбиркорлар муаммолари ўрганилди.

Жорий йил 16 март куни Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан тасдиқланган ҳамкорликда амалга ошириладиган сайёр қабуллар режасига асосан Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, адлия бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ва шаҳар давлат солиқ инспекцияси масъул ходимлари иштирокида Андижон шаҳридаги "Ўзбекистон 20 йиллиги" МФЙ да тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашув давомида тадбиркорларнинг фаолиятидаги мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб керакли тушунтиришлар берилди.

Лозим бўлган ҳолатларда муаммолар тааллуқлилиги бўйича тегишли ташкилотларга Бош вазир қабулхонаси портали орқали йўналтирилди.

Учрашув давомида тадбиркорларни ўз фаолиятларини қонуний давом эттиришлари ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси