Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича қатор маъмурий регламентлар тасдиқланди
“Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (338-сон, 28.05.2020 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:
🔸Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш;
🔸Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш.
⚠️ Мазкур маъмурий регламентларга кўра, ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этади.
➡️ Тегишли сўровнома ваколатли орган (Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари)га юборилади.
💰Сўровномани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 10 баравари (2 230 000 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
❕Ягона портал орқали мурожаат этилганда ушбу сумманинг 90 фоизи ( 2 007 000 сўм) ундирилади.
🖥 Қарорга кўра, ЯИДХПда ушбу давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилади.
АНДИЖОН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ
- Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/adliyaboshqarmasi
- Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/337429253450805/
- Саволларингизни йўллаш учун: @murojaatadliyaga_bot