Адлия бошқармасида Конституциясиямиз 28 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Бугун, 8 декабрь куни Андижон вилоят адлия бошқармасида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Дадажонов Абдумуталиб Каримович сўзга чиқиб, барчани Конституциямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан табриклади.
Ҳар йили 8 декабрь арафасида Адлия вазирлиги ва унинг тизими ходимлари учун чинакам касб байрами сифатида нишонланиб келинмоқда. Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, Қомусимиз нормалари ҳаётимиз билан қанчалик боғлиқлиги, инсон қадр-қимматини эъзозлаш олий бурч эканини янада чуқурроқ англатиш, ҳурмат ва эътибор кўрсатиш мақсадида бу йил ҳам адлия органлари тизимида самарали фаолият олиб бораётган ходимлар, Андижон вилоят юридик техникуми ўқитувчилари, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Андижон вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими