Адлия вазири Русланбек Давлетов хизмат сафари билан Андижон вилоятига етиб келди.
Маълумки, Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан ҳудудлардаги адлия органлари ва муассаса фаолиятлари билан яқиндан танишиш ва улар фаолиятидаги муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш
чора-тадбирларини кўриш мақсадида мунтазам равишда вилоятларга хизмат сафарлари уюштирилади.
Бугун 16 июнь куни Адлия вазири Русланбек Давлетов навбатдаги хизмат сафари билан Андижон вилоятига ташриф буюрди.
Адлия вазирининг илк манзили вилоятнинг чекка ҳудуди бўлмиш Бўстон туманига бўлди. Адлия вазири Бўстон туманида ишсиз ёшларга берилаётган имтиёзлар, уларни иш билан таъминлаш масалаларини ўрганди ҳамда уларга ажратиб берилган ер майдонларини жойга борган ҳолда кўздан кечирди.
Шундан сўнг, Адлия вазири ва вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти билан биргаликда туманда фаолият кўрсатаётган «Раш-Милк» МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишиб чиқдилар.
Бўстон тумандаги охирги манзил тумандаги Давлат хизматлари марказининг янги биноси билан танишиш ҳамда бинода фуқаролар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар ва имкониятлар ўрганиш бўлди.