Андижон вилояти юридик техникуми қуйидаги бўш (вакант) иш ўринлар тўғрисида танлов ўтказиш ҳақида эълон қилади
– Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари (1 та штат бирлиги);
– Девонхона мудири (1 та штат бирлиги).
Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари лавозимига қўйиладиган талаблар:
Олий юридик маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Девонхона мудири лавозимига қўйиладиган талаблар:
Ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни топширади:
– номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка);
– номзоднинг паспорт нусхаси;
– диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломни нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
– танловда иштирок этиш тўғрисида ариза.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2020 йил 23 октябрь кунига қадар Андижон вилояти юридик техникуми кадрлар бўлимига топширишлари лозим. (Манзил: Андижон шаҳар, Дўстлик кўчаси, 2-уй )
Телефон: 74-223-84-29, 91-490-59-19
Электрон манзил: andijonyuridiktexnikumi@mail.ru
Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/ ҳавола орқали ҳамда лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар билан Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий сайти орқали танишинг.
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.