#Мадад_жавоб_беради
👉 Собиқ турмуш ўртоғимни алиментдан қарздорлиги мавжуд четга чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш мумкинми?
“МАДАД” ННТшаклидаги муассасаси Марҳамат туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутаҳассиси Я.А.Мусаев:
👉Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда узрли сабабларсиз ижро этилмаганда давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқариш йўли билан қўлланилиши мумкин.
Ижро ҳужжатидаги талабларни қарздор томонидан ижро этиш муддати ижро иши юритиш қўзғатилган кундан ўн беш кундан ошиб кетмайдиган ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда давлат ижрочиси томонидан белгиланади. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарор давлат ижрочиси томонидан ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббусига кўра чиқарилади. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни қўллаш тўғрисида ариза ундирувчи ёки қонунда кўрсатилган ҳолларда унинг вакили томонидан тақдим қилинади. Ушбу ариза қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашнинг асослантирилган сабабини ўз ичига олган бўлиши лозим.
Давлат ижрочиси қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни қўллаш тўғрисидаги ундирувчининг аризасини кўриб чиқиб қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаради ёки аризани қаноатлантиришни рад қилади ва ундирувчига асослантирилган жавоб юборади.
Ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича зарур тушунтиришлар ва маслаҳатларни “Мадад”нинг www.advice.uz сайтидан олишингиз ёки саволларингизни телеграмдаги @Madadnnt_botга йўллашингиз мумкин.